[Нилуфар Усмонова]
Керак эмас осмондаги ой,
Етар бизга ердаги чирой,
Ой шуъласи оғушидайкан-эй,
Мен сен билан қироличаман.
[Юлдуз Усмонова]
Агар дунёни сув олса ҳам,
Осмонини ташласалар ҳам,
Билсин элакда элаганлар-эй,
Мен сен билан қироличаман.
[Юлдуз Усмонова ва Нилуфар Усмонова]
Оламда ёлғизим, унутма бир сўзим,
Сенинг-ла мен фақат қироличаман.
Ла-ла-лай, лай-ла-лай, ла-ла-лай, лай-ла-лай,
Ла-ла-лай, лай-ла-лай, қироличаман.
[Нилуфар Усмонова]
Яқинларим тушунмасалар,
Мени гуноҳкор деб билсалар,
Оз бўлса ҳам бахтли бўлойин-эй,
Мен сен билан қироличаман.
[Юлдуз Усмонова]
Майли мени ўтга ташласанг,
Девона-ю Машраб деб билсанг,
Оҳ, билиб менга хиёнат қилсанг-эй,
Сенга увол қироличаман.
[Юлдуз Усмонова ва Нилуфар Усмонова]
Севгила бу қалбим, ёш тўла кўзларим,
Сен билан дунёда қироличаман.
Оламда ёлғизим, унутма бир сўзим:
Сен билан, ҳаётим, қироличаман.
Ла-ла-лай, лай-ла-лай, ла-ла-лай, лай-ла-лай,
Ла-ла-лай, лай-ла-лай, қироличаман. (х2)
Ла-ла-лай, лай-ла-лай, қироличаман…